Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гибралтар машмашаси. Испания Brexit бўйича келишувни блоклаши мумкин
Испания бош вазири Педро Санчеснинг твиттердаги саҳифасида ёзишича, агар ҳужжат ўзгартирилмаса, унда мамлакат Brexit бўйича келишув лойиҳасига вето қўяди.
Унинг айтишича, Британия бош вазири Тереза Мэй билан телефон орқали мулоқотдан кейин томонларнинг позициялари «узоқ даражада» сақланиб қолган. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, ўз ҳукумати мамлакат манфаатларини «ҳар доим» ҳимоя қилади.
«Агар ўзгаришлар бўлмаса, Brexit бўйича келишувга вето қўямиз», - дея хулоса қилди Санчес.
Испания ҳукумати лойиҳада Испания ва Британия Гибралтар бўйича мулоқотни қандай олиб бориши ёзиб қўйилмаганидан норози бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания Гибралтар туфайли Brexit бўйича битимни блокламоқчи экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:09 / 14.07.2026
Электромобилларда энг кўп учрайдиган носозликлар маълум қилинди
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
18:49 / 08.07.2026
Трамп НАТОда: Испания билан савдони узиш ва Гренландияни эгаллаш даъвоси
21:11 / 03.07.2026