Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР ва Жанубий Корея мамлакатларни оптик тола ёрдамида бирлаштирмоқчи
Фото: REUTERS
23 ноябрь, жума куни, Жанубий ва Шимолий Корея вакилларининг Пханмунжом чегара пунктида музокаралари бўлиб ўтади. Уларда мамлакатлар ўртасида оптик толали кабель ўрнатиш масаласи муҳокама этилади. Бу ҳақда ТАСС Жанубий Кореянинг Бирлашув ишлари бўйича вазирлиги хабарига асосан маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Кэсондаги Кореялараро офисда ташкил этиладиган учрашувда томонлар телефон алоқа линиясини модернизация қилиш муаммосини муҳокама қиладилар. Шунингдек, мамлакатлар вакиллари «эски мис кабелларни оптик толалисига алмаштириш» масаласини ҳам кўтаришади.
Бирлашув ишлари бўйича вазирликдан қўшимча қилишларича, модернизация бўйича бундай ишлар Шимолий Кореяга нисбатан халқаро санкцияларни бузмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР Жанубий Корея билан чегарада ўнта қўриқлаш пунктини портлатиб юборганди.
Мавзуга оид
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026
Ким Чен Ин яна КХДРда энг олий лавозимга сайланди
12:25 / 19.03.2026
Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси вафот этди
09:37 / 19.03.2026