Жаҳон | 18:16 / 24.11.2018
13952
1 дақиқада ўқилади

Лавров: АҚШ ИШИД ёрдамида Сурия режимини ўзгартирмоқчи

Фото: ТАСС

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, ИШИД террорчилик ташкилоти Суриядаги сиёсий режимни ўзгартириш бўйича вазифада АҚШ иттифоқчиси саналади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Унинг билдиришича, куни кеча АҚШ Давлат департаменти ИШИД ҳозирча мағлуб этилмагани ҳамда уни бартараф этиш учун аввал Суриядаги режимни ўзгартириш зарурлиги ҳақида маълум қилганди.

«Менинг ИШИД америкаликлар томонидан Суриядаги ҳарбий иштирокни оқлаш сифатида кўрилаётгани ва Сурия режимига қарши курашда деярли иттифоқдош экани ҳақидаги тахминим тасдиқланмоқда», - дея хулоса қилди Лавров.

Вазирнинг қайд этишича, Америка Қўшма Штатлари учун ҳозирги пайтдаги асосий вазифа - ИШИДни мағлуб этиш эмас, балки Суриядаги режимни ўзгартириш.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Сурия узра «ҳимоя соябони» Исроил режаларини мураккаблаштириши хабар берилганди.

Мавзуга оид