Франция пойтахтида Эйфель минораси норозилик намойишлари туфайли ёпилади. Бу ҳақда диққатга сазовор жойнинг твиттерида хабар берилди.
«Эйфель минораси 24 ноябрь куни ёпиб қўйилади, бу Марс майдонида ўтказиладиган намойишлар туфайли юз беради», - дейилади хабарда.
ТАСС маълумотига кўра, гап бензин нархининг ўсиши ва солиқларнинг оширилишига қарши норозилик намойишлари ҳақида бормоқда.
Таъкидланишича, тахминан 30 мингга яқин одам Парижга акцияларда иштирок этиш мақсадида келмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Францияда ёқилғи нархининг кўтарилишига қарши оммавий норозиликларда бир киши ҳалок бўлганди.

















