Украина президенти Петр Порошенко Россиянинг келаси йили Украинада бўлиб ўтадиган президентлик ва парламент сайловларига таъсир кўрсатишга уринишда айблади.

"Келгуси йили Украинада муҳим сайловлар – президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтади. Россия бу сайловларга таъсир кўрсатишига имкон бермаслик жуда муҳим. Биз ҳозирданоқ кўплаб уринишларни кўрмоқдамиз. Умумий саъй-ҳаракатларимиз бу таҳдидга қарши тура олишимизга умид бермоқда", деди Украина президенти.

Унинг сўзларига кўра, гап тарғибот, киберҳужумлар ва сохта хабарларга қарши туриш ҳақида бормоқда.

Украинада келгуси йил мартида президентлик, кузда парламент сайловлари бўлиб ўтади.