Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп чегарани ёпиш билан таҳдид қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп зарурат пайдо бўлса, ноқонуний муҳожирларга қарши кураш мақсадида Мексика билан чегара ёпилишини айтди.
“Агар бирор сабабларга кўра бу зарур бўлса, жанубий чегарамизни ёпамиз. Иммиграция қонунларининг ўнлаб йиллар бузилишларидан кейин АҚШ бундай серхаражат ва хавфли вазиятга бошқа индамай туролмайди”, деб ёзган Трамп твиттерда. У мамлакатга қочқин мақомини олиш ҳуқуқига эгаларгина киритилишини яна бир такрорлаб ўтган.
“Жанубий чегарадаги муҳожирлар ҳар бирининг талаби суд томонидан қондирилмагунча АҚШга киритилмайди. Биз мамлакатимизга қонуний йўл билангина киришга рухсат берамиз. Акс ҳолда “ушлаш ва ҳибсга олиш” ҳамда АҚШга “киритмаслик” сиёсатимиз қўлланади. Барча ноқонуний муҳожирлар Мексикада қолади”, деб огоҳлантирган Трамп.
Трамп буни ҳозирда Мексикада АҚШга киришга уринаётган минглаб марказий америкалик муҳожирлар тўплангани билан боғлиқ ҳолда айтиб ўтди.
Мавзуга оид
22:34 / 13.07.2026
Fiat Topolino мини-электромобил АҚШ бозорига чиқди
20:27 / 13.07.2026
Трамп АҚШ Ҳўрмуз бўғозидан кемаларнинг ўтиши учун ҳақ олишини эълон қилди
10:40 / 13.07.2026
Штайнмайер: Европа Россия ва АҚШнинг «шафқатсизлик сиёсати»га ўз модели билан жавоб бериши керак
10:10 / 13.07.2026