Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина кемалари Россия чегарасини кесиб ўтди, украинлар рус ҳарбийларини тажовузкорликда айблади
Украина ҳарбий-денгиз кучларининг 3та кемаси Керч бўғози томон ҳаракатланишда Россия чегараларини кесиб ўтгани қайд этилди.
Россия федерал хавфсизлик хизмати Украина кемалари давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Россия ҳудудига киргани акс этган суратларни намойиш қилди.



Кемалар ёпиқ акватория ҳудудига маҳаллий вақт билан соат 07:00да киришган. Қайд этилишича, бу орқали украиналиклар БМТнинг денгиз ҳуқуқлари бўйича конвенциясининг 2та моддасини бузишган.
Маълумот учун, Керчда Россия денгиз порти капитани рухсати билан график бўйича кемалар ҳаракатига рухсат этилади.
РИА Новости агентлиги хабарида айтилишича, расмий Киев томонидан Керч бўғозига ўтилиши бўйича заявка берилмаганди.
Украина руслар «провакацияси» ҳақида маълум қилди
Украина ҳарбий-денгиз кучлари иккита кичик артиллерия билан қуролланган зирҳли кема ҳамда битта шатакка олувчи навбатчи кема Одессадан Мариуполь портига йўл олгани ҳақида маълум қилган.
Украинларнинг маълум қилишича, россиялик чегарачиларнинг кемалари украинларнинг шатакка олувчи кемасига нисбатан тажовузкорона ҳаракатлар содир этишган.
«Россиялик чегарачиларнинг кемалари - «Соболь», «Дон», «Мангуст», «Суздалец» кабилар агрессив ҳаракатлар қилишди ва буксирни туртиб, унга зарар келтиришди. Кеманинг асосий двигатели ва қопламаси шикастланган», дейилади Украина ҳарбий-денгиз кучлари матбуот хизмати хабарида.
Украина томони олдиндан халқаро нормалар бўйича огоҳлантириш юборилгани ҳақида маълум қилган.
Азовдаги вазият
Азов денгизидаги вазият шу йил бошида таранглашганди. Март ойида Украина томонида бортида ўнлаб россияликлар бўлган «Норд» кемасини тўхтатишганди. Руслар капитанига Қримга «давлат манфаатларига зарар етказиш мақсади» билан келиши туфайли 5 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда. Айни вақтда Киев ушбу кемани аукционга сотувга қўймоқчи. Август ойида Херсонда Россиянинг «Механик Погодин» танкери қўлга олинганди.
Москва томони расмий Киевнинг хатти-ҳаракатларини «денгиз терроризми» сифатида баҳолаган ҳамда Азов денгизининг ўз ҳудудидаги қисмида назоратни кучайтирган.