Ўзбекистонда баъзи шахсларнинг пенсияларига устама ҳақлари белгиланади, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги телеграм-канали.

Улар қуйидагилар: 

I гуруҳ уруш ногиронларига – энг кам ойлик иш ҳақининг 150 фоизи;
II гуруҳ уруш ногиронларига – энг кам ойлик иш ҳақининг 125 фоизи;
кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронларига – энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи;
I гуруҳ ногиронларига – энг кам ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;
II гуруҳ ёлғиз ногиронларига – энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи;
уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга – энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи;
1941 – 1945-йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаган ва ҳарбий мажбуриятни бажарган шахсларга – энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи;
вафоти ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) – энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи;
Ўзбекистон олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга – энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан 150 фоизигача;
ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга – энг кам ойлик иш ҳақининг 75 фоизи; 
театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимлари тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларига – энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пенсия жамғармаси бўш маблағларини банклар депозитларига жойлаштиришдан олинган даромад қандай тақсимланиши айтилганди.