Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WP: Россия ва Украина ўртасидаги кескинлик янада кучаяди
Россия ва Украина ўртасида зиддият дам олиш кунлари, икки мамлакат бир-бирини Қора денгиздаги провокацияда айблаганидан сўнг янада кескинлашди, деб ёзмоқда The Washington Post.
Нашрнинг қайд этишича, ҳодиса пайтида Москва стратегик муҳим сув йўлини ёпди, Украина президенти Пётр Порошенко эса жавоб сифатида ҳарбий ҳолат жорий этилишини билдирди.
Хусусан, 25 ноябрь куни Россия Украинанинг учта кемаси Керч бўғозига киришига йўл қўймади. Украина ҳарбий-денгиз кучлари маълумотига кўра, рус кемалари Украина флотига қарата ўт очиб, олти нафар денгизчини яралашди, иккита кемани қўлга олишди. Ўз навбатида, Россиянинг маълум қилишича, Украина флоти унинг сувларига ноқонуний кириб келган. Украина бу позицияга қўшилмади.
Украинадаги ҳарбий ҳолат расмийлар ва ҳарбийларга миллий хавфсизликни таъминлаш учун керакли ваколатларни беради. У сўнгги вақтларда паст рейтингларга эга бўлган Порошенкога одатдагидан кўпроқ мустақил ҳаракат қилишга имкон бериши мумкин. Газетанинг таъкидлашича, Россия билан содир бўлган воқеа пайтида Киевдаги кайфият «жанговар» эди. Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Украинани «жиноятчилар услублари»дан фойдаланганликда айблади.
Ҳар икки давлат БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақиртирди. Россия - Украина қарама-қаршилиги Москва ҳамда Киев ўртасидаги зиддият янада кескинлашишини билдиради, дейилади материалда.
WPнинг ёзишича, Москва Россия президенти Владимир Путин Қрим кўпригини очгач, Керч бўғози устидан назоратни кучайтирди. Сўнгги ойларда Россия ва Украина муносабатларидаги кескинлик нафақат тобора кучайиб бормоқда, балки янги соҳаларга ҳам ёйиляпти. Хусусан, ўтган ой Украина православ черкови расман Москва назорати остидан чиққанидан сўнг можаро диний масалада ҳам юз берди, дейилади материалда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россияга талаб қўйганди.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026