Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Керчдаги можаро. БМТ Хавфсизлик кенгаши Россиянинг ташаббусини блоклади
БМТ Хавфсизлик кенгаши фавқулодда йиғилишда Россиянинг Керч бўғозидаги вазиятга оид масалани кўриб чиқиш ташаббусини блоклаб қўйди. Бу ҳақда Ruptly видеоагентлиги хабар бермоқда.
Тўрт мамлакат «ҳа», деб овоз берди, еттитаси қарши чиқди, яна тўрт давлат бетараф қолди.
Россия «Азов денгизида вазиятнинг хавфли ривожланиши ва ундан кейин содир бўлган воқеалар муносабати билан» Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақиртирди. Йиғилишни «Халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш» мавзусидаги кун тартиби банди бўйича ўтказиш сўралган.
25 ноябрь куни ФХХ Украинанинг учта ҳарбий кемаси Россия ҳудудий сувларига киргани ҳақида хабар қилди. Кемалар Одессадан Мариуполга йўл олаётган бўлган, лекин уларни Керч бўғозидан ўтказишмади. Украина томонининг билдиришича, аввал Россия кемалар келиши ҳақида хабардор этилган, ФХХ бунинг аксини иддао қилмоқда.
Шу куниёқ Украина ҳарбий-денгиз кучлари Россия катерлари мамлакат кемалари гуруҳи Керч бўғозидан чиқиб кетаётганида унга қарата ўт очганини маълум қилди. Россия чегарачиларининг бундай хатти-ҳаракати туфайли олти нафар денгизчи яраланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ The Washington Post Россия ва Украина ўртасидаги кескинлик янада кучайиши ҳақида ёзганди.