Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев ҳаётдан нолишни яхши кўрадиган қозоғистонликларга қабристонга боришни маслаҳат берди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳаётдан нолишни яхши кўрадиган фуқароларга қабристонга боришни маслаҳат берди. Бу ҳақда у 28 ноябрь куни Остонадаги VIII Фуқаролик форумида сўзлаган нутқида айтди.
Республика раҳбарининг сўзларига кўра, у ҳаётий қийинчиликлар ёки жисмоний камчиликларга қарамай, таслим бўлмайдиган, ривожланишда давом этадиган одамлардан илҳомланади.
«Биз тез-тез ҳаётдан шикоят қиламиз: у етмаяпти, бу етмаяпти. Агар ҳаёт ҳақиқатдан ҳам оғирлашса, касалхоналарга бориб кўринг. Қабристонга бориб кўринг. У ерда ётганларга сендан кўра ёмонроқ. Биз эса қўл-оёқларимиз бўлиб турибди, сочимизни юламиз: «Қанчалик ҳаммаси оғирлашиб кетди». Бу нотўғри. Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ўзингизни қўлга олиб, ишланг. Ёшлар бунга ўрганиши керак», - дея таъкидлаб ўтди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Назарбоев 15 ёшгача тўйиб овқатланмагани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
17:42 / 06.07.2026
Қозоғистоннинг бош масжиди Назарбоев шарафига «Нурсултон» номини олди
20:04 / 29.12.2025
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг хорижга чиқишини чеклаш таклиф этилди
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025