Ўзбекистон | 18:40 / 29.11.2018
28526
1 дақиқада ўқилади
Урганчда 66 метр баландликда давлат байроғи ўрнатилди. Тошкентдаги рекорд янгиланди
Хоразм вилояти Урганч шаҳрининг Амир Темур номидаги истироҳат боғида Ўзбекистоннинг улкан байроғи ўрнатилди.
Ушбу байроқ боғ ичида жойлашган «Ёшлар маркази» олдидаги майдонга, 66 метрли флагшток учига ўрнатилган бўлиб, ўлчами 10х20 метрни ташкил қилади.
Байроқ шаҳар кўркига кўрк қўшиб, узоқ масофадан яққол кўзга ташланиб туради.
Қайд этиш керакки, бу байроқ мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг вилоятга ташрифи арафасида ўрнатилди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Ўзбекистондаги энг баландликдаги байроқ шу йилнинг ёзида Тошкентда, «Халқлар дўстлиги» санъат саройи олдига ўрнатилган байроқ бўлиб турганди.