Кремль Трампнинг Путин билан учрашувни бекор қилиш ҳақидаги қарорига муносабат билдирди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ томонининг Владимир Путин ва унинг америкалик ҳамкасби Дональд Трамп ўртасидаги учрашувни бекор қилиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Матбуот котибининг сўзларига кўра, Россия томони Қўшма Штатларнинг қароридан афсусланмоқда.
«Бу шуни англатадики, халқаро ва икки томонлама кун тартибидаги жиддий масалаларни муҳокама қилиш номаълум муддатга қолдирилди», - деди Песков.
Унинг таъкидлашича, Путин Трамп билан мулоқотга тайёр турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Керч бўғозидаги ҳодиса ҳақида гапирганди.
25 ноябрь куни ФХХ Украинанинг учта ҳарбий кемаси Россия ҳудудий сувларига киргани ҳақида хабар қилди. Кемалар Одессадан Мариуполга йўл олаётган бўлган, лекин уларни Керч бўғозидан ўтказишмади. Украина томонининг билдиришича, аввал Россия кемалар келиши ҳақида хабардор этилган, ФХХ бунинг аксини иддао қилмоқда.
Шу куниёқ Украина ҳарбий-денгиз кучлари Россия катерлари мамлакат кемалари гуруҳи Керч бўғозидан чиқиб кетаётганида унга қарата ўт очганини маълум қилди. Россия чегарачиларининг бундай хатти-ҳаракати туфайли олти нафар денгизчи яраланди.
Мавзуга оид
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024
Путин Курск областини Трамп инаугурациясигача қайтармоқчи
22:35 / 11.11.2024