Ўзбекистон | 10:52 / 03.12.2018
26995
2 дақиқада ўқилади

Хоразм вилоятида бош солиқчи ўзгарди

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси президентининг фармойишига асосан Ҳурмат Матёқубович Абдукаримов Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар бермоқда.

Ҳурмат Абдукаримов 1974 йили Урганч туманида туғилган. Маълумоти олий, 1996 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институтини муҳандис-иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1996 йили Қўшкўпир тумани давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаб, давлат солиқ бош инспектори, шўъба бошлиғи вазифаларида ишлаган. 

2004 йилдан Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси Ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва солиқ статистикаси бўлими бошлиғи, 2006 йилдан Қўшкўпир тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 2007 йилдан Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 2008 йилдан вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи, 2008-2017 йилларда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида самарали фаолият кўрсатган. 2017 йилдан Бош Прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2018 йил август ойидан янги лавозимга тайинлангунига қадар Бош Прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармасининг аввалги раҳбари Қудратбек Эгамбергенов Хоразм вилояти ҳокимининг иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид