Жаҳон | 08:19 / 03.12.2018
9728
1 дақиқада ўқилади

Тилшунослар ўлик тилда фильм суратга олишди

Фото: Кембриж университети

Кембриж университетининг тилшунослари ўлик тил - бобил тилида фильм суратга олишди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, мутахассислар йўқ бўлиб кетган тилни ушбу лойиҳа учун товушларигача тиклашган.

Таъкидланишича, картина «Ниппурдан қашшоқ одам» деб номланади.

20 дақиқалик қисқа метражли фильмда шаҳар мэридан қасос олишга қарор қилган ёш йигитнинг ҳаёти ҳикоя қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ йилнинг энг яхши фильми маълум қилинганди.

Мавзуга оид