Порошенко Россия қандай ҳолатга тушиб қолганини айтди
Украина президенти Пётр Порошенко ICTV телеканали эфирида маълум қилишича, Россия «тотал яккалатиб қўйилган» ҳолатда, Украина эса, аксинча, халқаро аренадаги «фаол ўйинчи» ҳисобланади. Президентнинг сўзлари РИА «Новости» томонидан келтирилган.
Порошенко сўзларига кўра, Россиянинг «тотал яккалатиб қўйилгани халқаро мувофиқлаштирув» натижаси саналади. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Украина ҳукумати ўз мамлакатини мустақил равишда ҳимоя қилиш ниятида.
Шунингдек, Украина президенти Киевнинг халқаро майдондаги «фаол» ўрнини таъкидлаб ўтди ҳамда мамлакатда «ишончли иттифоқчилар» мавжудлигини билдирди.
«Халқаро позициямизнинг муваффақияти бутунлай равшан... Украина барча халқаро форумларда фаол иштирок этиб келмоқда, биз Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича кучли глобал коалицияни шакллантирдик», - дея хулоса қилган Порошенко.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Путин ҳақида очиқ гапирганди.
Украина президенти Пётр Порошенко Россия президенти Владимир Путинда Россия империясини тиклаш ва Украинани эгаллаб олиш истаги мавжудлигини айтди.
«Путин аввалги Россия империясини қайтармоқчи. Қрим, Донбассни, у бутун мамлакатни қайтариб олишни истайди. У ўзини Россия императори сифатида кўради, унинг империяси Украинасиз ишлаши мумкин эмас, деб ҳисоблайди. У бизни колония деб билади», - деди Порошенко.
Порошенко мамлакатни 2014 йилда бошқара бошлаганидан бери, унинг сўзларига кўра, Украина Россиянинг мустамлакаси бўлишдан тўхтади.
Мавзуга оид
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
17:00 / 09.11.2024
The Telegraph: Трамп режаси Британия қўшинларини Украина чегарасига жойлаштиришни назарда тутади
11:08 / 09.11.2024
563 нафар ҳарбийнинг жасади Украинага қайтарилди
09:08 / 09.11.2024