Жиззах шаҳрида 3 декабрь куни Қалия маҳалласида яшовчи Б.К. уйида табиий газни чала ёниши оқибатида, газ исидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилган.   

Шунингдек, шу куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида яшовчи О.Н.ни уйида иситиш печидаги табиий газни чала ёниши оқибатида ўзи ва турмуш ўртоғи Д.Д. ҳамда ўғли газ исидан заҳарланиб, касалхонага ётқизилганлар. 

Барча ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда олти киши ис газидан заҳарланганди.