Ўзбекистон | 18:02 / 04.12.2018
12414
1 дақиқада ўқилади

Таниқли қўшиқчи Иброҳим Жунусов Ўзбекистондаги элчи этиб тайинланди

Фото: АКИpress

Қирғизистон президенти Ўзбекистондаги янги элчини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Матбуот хизмати маълумотларига кўра, Сооронбай Жээнбеков имзолаган фармон билан Иброҳим Кожоназарович Жунусов Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Жунусов 2014 йил сентябрь ойидан бери Қирғизистоннинг Туркиядаги элчиси лавозимини эгаллаган. Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги аввалги элчиси Дониёр Сидиқов 5 март куни Қирғизистон президенти аппарати ташқи сиёсат бўлими мудири этиб тайинланди.

Қирғизистондаги айрим оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Иброҳим Жунусов мамлакатда қўшиқчи сифатида ҳам танилган.

Мавзуга оид