Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ сенатори Саудия шаҳзодаси Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадор эканини маълум қилди
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадор. Бу ҳақда америкалик сенатор Роберт Коркер МРБ раҳбари Жина Хаспел томонидан ўтказилган ёпиқ брифингдан сўнг баёнот берди, деб хабар қилмоқда CNN.
«Бу жиноят Муҳаммад бин Салмоннинг кўрсатмасига кўра ташкиллаштирилган ва режалаштирилган, деган хулосага келмаслик учун одам атайлаб ўзини кўр қилиб кўрсатиши керак. У аввалбошдан Қошиқчининг ўлимига алоқадор бўлган», - деди Коркер журналистларга. Унинг қўшимча қилишича, МРБ ҳисоботига кўра, журналистни ўлдиришда иштирок этган жамоа унинг жасадини бўлаклаб ташлашда ёрдам кўрсатиш учун суд экспертини таклиф қилган.
Фото: AP
Теннесси штатидан сенатор Коркер ва Шимолий Каролинадан сенатор Линдси Грэхам Муҳаммад бин Салмонга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этиш ниятида. «Агар у судья олдида жавоб берганида, 30 дақиқа ичида ҳукм чиқарилган бўларди», - дея таъкидлаб ўтди Коркер. Қайд этилишича, подшоҳликка нисбатан жавоб чоралари АҚШнинг Ямандаги ҳарбий ҳаракатларда иштирокини чеклашни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ бош котиби ва Саудия Арабистони шаҳзодаси Қошиқчи ишини муҳокама қилганди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026