Буюк Британия махсус хизматлари Россия ҳукуматига яқин бўлган россиялик тадбиркорларга босимни кучайтириш ниятида. Бу ҳақда The Daily Telegraph манбаларга таянган ҳолда хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, гап олти нафар россиялик тадбиркор ҳақида кетмоқда.

Қайд этилишича, Британия россиялик тадбиркорларга «турли ҳаракатларни амалга ошириш учун имкониятларни» анча қисқартириб ташлаш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ MI6 раҳбари Россияга чақириқ билан чиқмоқчи экани хабар қилинганди.

MI6 директори Алекс Янгер Россияни Буюк Британияга «кам баҳо беришни» тўхтатишга чақирмоқчи.