Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳаво шари портлаши оқибатида тўрт нафар қизнинг юзи ва қўллари куйди
Жорий йилнинг ноябрь ойида Учтепа туманида кўнгилсиз ҳодиса юз берди, деб хабар қилмоқда пойтахт ИИББ.
Қайд этилишича, «Чироқчи» кафесида туғилган кун нишонлаш жараёнида ёниб турган шамли торт олдида табиий газ билан тўлдирилган шар портлаган.
Натижада тўрт нафар қизларнинг юз ва қўлларида турли даражадаги куйиш излари қолган. Тиббий ёрдам учун улар РШТЁИМга юборилган.
«Ҳурматли фуқаролар! Ҳаво шарлари харид қилишда эҳтиёт бўлинг. Фақатгина гелий билан тўлдирилган шарларни сотиб олинг. Байрам тадбирларида бу каби шарлардан фойдалана туриб уларни ёнғинга сабаб бўлишлари мумкинлигини унутманг», - дейилади ИИББ хабарида.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026