Президент фармон ва қарорларида белгиланган вазифаларнинг ҳаммаси ҳам ўз вақтида бажарилмаётганлигини кеча давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам ўз нутқида таъкидлаб ўтди. Унда хусусан, шундай дейилади:

«Кейинги икки йилда фуқароларимизнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришга қаратилган 90 та қонун ҳамда 2 мингдан зиёд фармон ва қарорлар қабул қилдик. Қабул қилинган қонун ҳужжатларида белгиланган 13 мингдан ортиқ топшириқларнинг 20 фоизи муддатида ижро қилинмаган».

Келинг, энди биз биргина пропискага оид белгиланган вазифалар қай даражада бажарилганини кўриб чиқамиз.

Ҳаракатлар стратегияси доирасида 2018 йил 22 январь куни ПФ-5308-сонли Президент фармони билан 2018 йилги давлат дастури қабул қилинган эди.

Ушбу дастурнинг 56-бандида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш мақсадида доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш масаласи белгиланган. Ундаги ҳар бир вазифани алоҳида-алоҳида таҳлил қиламиз:

— паспорт олиш, таълим олиш, меҳнат қилиш ва бошқа ҳуқуқларни амалга оширишда прописка билан боғлиқ чекловларни бартараф қилиш;

• Ушбу банд қисман бажарилди. Жумладан, 28.08.2018 йилдаги ПФ-5528-сонли Президент Фармони билан паспорт тизими тўғрисидаги низомга айрим ўзгаришлар киритилди. Масалан, пропискаси йўқ шахслар ҳам паспорт олиши мумкинлиги белгиланди.

• пропискасиз меҳнат қилиш ҳуқуқи бўйича ҳам Меҳнат кодексининг 80-моддасига ўзгариш киритиш ҳақида қонун лойиҳаси тайёрланди. Лекин ҳозирча ушбу Қонун қабул қилингани йўқ. Яъни бугунги кунда ҳам ишга кираётган шахс вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган бўлса РАСМАН ишга қабул қилиш рад этилиши