Қирғизистонда президентнинг ғазабига учраган транспорт вазири ишдан кетди
Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков махсус фармонни имзолади, унга кўра Жамшидбек Калилов истеъфоси қабул қилинди ҳамда у Қирғизистон транспорт ва йўллар вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аввалроқ, Ж. Калилов ўз хоҳиши билан истеъфога чиққани ҳақида хабарлар берилганди. Ж. Калилов ўз истеъфоси ҳақида изоҳ берди.
«Мен жамоам олдида бундай ҳолат борасида огоҳлантириш учун аввалдан чоралар кўрмаганимга узр сўрайман. Бир кишининг ноқонуний ҳаракати сабабли Транспорт ва йўллар вазирлиги ходимларининг самимий меҳнати соя остида қолди. Бундай бўлиши керак эмасди, сабаби биз бу йиллар давомида коррупцион схемаларни камайтириш, инсон омилини йўқотиш ва бошқаларни бартараф этишга йўналтирилган кўпгина ислоҳотлар устида иш олиб бордик. Бу иш, ўйлайманки, давом этади. Жамоа бор, у ишламоқда. Мен Транспорт вазирлигидаги иш фақат ривожланишига ишонаман», - деди у.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Жээнбеков Қирғизистон бутун дунёга шарманда бўлгани, транспорт вазирини ишдан четлатиш ҳақида буюргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024