08:12 / 15.12.2018
47283

Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги рақибини нокаутга учратди

Фото: FightSpace

Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев Россиянинг Краснодар шаҳрида навбатдаги жангини ўтказди.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, мазкур баҳсда ҳамюртимизга аргентиналик Назарено Гастон Руиз рақиблик қилди. 

Жанг муддатидан олдин якунланди. Баҳсни кетма-кет зарбалар билан бошлаган боксчимиз 18-сониядаёқ рақибини нокаут ҳолатига туширди.

Маълумот учун, бу Шоҳжаҳон учун профессионал рингдаги 16-жанг бўлди. Эргашев уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Баҳсларнинг 15 тасида у рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. 

Руизнинг ўтказган жанглари сони 50 тага етди. Аргентиналик боксчи уларнинг 32 тасига ғалаба қозонган (11 та нокаут). 18 маротаба имкониятни бой берган (3 та нокаут).

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи бошларида Шоҳжаҳон Эргашев Чикагода америкалик Зака Рэмсини илк раунддаёқ нокаутга учратганди.

Top