Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобилларни ижарага бериш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Адлия вазирлиги телеграм-канали хабарига кўра, мазкур Низомга мувофиқ енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш шартномаси 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга ёзма тарзда тузилади.
Қисқа муддатли ижара шартномасини нотариал расмийлаштириш ҳамда ДЙҲХХ органларидан рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.
Қисқа муддатли ижара шартномасида тарафлар, яъни ижарага берувчи юридик шахс, ижарага олувчи (ижарачи) эса жисмоний шахс бўлади.
Шартнома тузиш учун ижарага олувчи ижарага берувчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
паспорт;
ҳайдовчилик гувоҳномаси;
тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақида маълумотнома;
гаров депозити киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Қисқа муддатли ижара шартномасининг муддати тугагандан сўнг, транспорт воситаси ижарага берувчи томонидан топшириш ва қабул қилиш далолатнома асосида қабул қилиб олинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ҳуқуқи хусусий бизнесга ўтказилиши мумкин экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:45 / 10.06.2026
Айрим шаҳарларда ҳарбий хизматчилар учун ижара компенсацияси оширилади
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
15:43 / 19.05.2026
Айрим қарзлар нотариус орқали ундирилади
08:44 / 18.05.2026