Жаҳон | 16:04 / 17.12.2018
40925
2 дақиқада ўқилади

Лавров Украина билан уруш эҳтимоли ҳақида ўз фикрини билдирди

Фото: Александр Щербак/ТАСС

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина билан уруш рўй бермаслиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда у «Комсомольская правда» радиосига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Биз Украина билан урушга киришмаймиз, мен сизларга буни ваъда бераман», - деди у. Унинг сўзларига кўра, Москва Украинани нейтрал давлат сифатида сақлаб қолишни истайди ва Москва «Украинада яшовчи барча аҳоли қулай шароитда» бўлишини таъминлашга қарздордир. Шунингдек, вазирнинг таъкидлашича, ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк ва ҳамда Луганск мустақиллиги тан олиниши «асабийлик ва заифликнинг намоён бўлиши»га айланади.

13 декабрь куни Россия ТИВ вакили Мария Захарова Украина Мариуполь яқинида ҳарбий ҳужумга тайёргарлик кўраётгани ва Донбассдаги алоқа чизиғида фитна уюштирмоқчи эканини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Украина ҳукумати Мариуполь йўналиши бўйича тезкор ҳужум қилиш учун Донецк ва Луганск областларида жорий қилинган ҳарбий ҳолат режимидан фойдаланиб қолмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль Порошенконинг уруш ҳақидаги сўзларига муносабат билдирганди.

Аввалроқ Украина етакчиси Керч бўғозидаги ҳодисани уруш, деб атаганди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг билдиришича, бундай позицияга қўшилмайди.

«Биз бундай позицияга қўшилмаймиз, гап Украина томонининг провокацияси ҳамда Россия давлат чегарасини қўпол тарзда бузилиши ҳақида кетмоқда», - дея маълум қилди у. 

Песковнинг фикрича, Украина вазиятдан ўз мақсадлари учун фойдаланмоқчи.

«Биз Украинада сайлов кампанияси давом эттирилаётганини кўрмоқдамиз ҳамда душман образи - Россия - ички сиёсий мақсадларга эришиш учун қўлланилмоқда», - дея аниқлик киритди Кремль вакили.

Мавзуга оид