Евроиттифоқнинг 28 давлати элчилари Россияга қарши иқтисодий санкциялар 2019 йил 31 июлгача узайтирилишини тасдиқлади. Бу ҳақда Европадаги дипломатик манбага таяниб ТАСС хабар берди. 
"Элчилар Россияга қарши иқтисодий санкциялар яна олти ойга узайтирилишига яшил чироқ ёқишди", деган у.

13 декабрь куни бўлиб ўтган саммитда Евроиттифоқ давлатлари ва ҳукуматлари раҳбарлари Россияга қарши иқтисодий санкцияларнинг амал қилиш муддатини яна олти ойга узайтиришга қарор қилганди. Санкциялар муддати 2019 йил 31 январда ниҳоясига етиши керак эди.