Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа давлатларида аҳолининг озиқ-овқатга сарф-харажатлари таққосланди
Фото: Depositphotos
“РИА Рейтинг” агентлиги Европанинг 40 та давлати, Россия, Қозоғистон ва Туркияда аҳолининг сарф-харажатлари структурасини ўрганиб, бу давлатлар аҳолиси озиқ-овқат маҳсулотларига қанча пул сарфлашини аниқлади.
“РИА Новости” ахборот агентлиги буюртмаси билан ўтказилган таҳлилга кўра, Люксембург аҳолиси озиқ-овқат маҳсулотларига ўз бюджетининг 8,7 фоизинигина ишлатар экан. Етакчи учталикка Буюк Британия (10 фоиз) ва Нидерландия (10,6 фоиз) ҳам кирган. Россияда бу кўрсаткич 31,2 фоизни ташкил қилар экан.
Бу борадаги энг паст кўрсаткичлар Қозоғистон, Молдова ва Украинада қайд қилинган. Қозоғистон ва Молдова аҳолиси ўз бюджетининг 40 фоизини, Украина аҳолиси эса 50 фоизини озиқ-овқатга ишлатиши аниқланган.
Тадқиқотда миллий статистик хизматлар, Росстат ҳамда Халқаро валюта жамғармаси маълумотлари қўлланган.
Мавзуга оид
17:55 / 13.01.2026
Иссиқхоначилик соҳаси қайта кўриб чиқилади. Бунинг учун Лойиҳа офиси очилмоқда
13:23 / 10.01.2026
Ҳудудлар рейтинги: озиқ-овқат ишлаб чиқаришда Тошкент шаҳри етакчи бўлди
16:52 / 02.01.2026
Эртанги кун технологияси – бугун. Супер замонавий 5-авлод иссиқхонасига саёҳат
15:20 / 27.12.2025