Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Иккинчи жаҳон урушидан сўнг СССРга олиб чиқиб кетилган маданий бойликларни қайтаришни сўради
Германия Иккинчи жаҳон уруши якунланганидан сўнг, СССРга ўлжа сифатида олиб чиқиб кетилган маданий бойликларни қайтариш талаби билан чиқди. Бу ҳақда «Известия» Германиянинг Москвадаги элчихонасига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, немис дипломатик идораси 2017 йилда Германиядан Россияга тегишли тўртта санъат буюми ихтиёрий равишда қайтариб берилганини эслатган.
Ўз навбатида, Россия президентининг махсус вакили Михаил Швидкой маълум қилишича, Москва ва Берлин ўртасидаги сиёсий мулоқот қайта тикланмагунча, Россия бу масалани Германия билан муҳокама қилмайди.
Таъкидланишича, Германия томонининг даъволари маданий бойликларни чет элга олиб чиқиб кетишга тўсқинлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишлар ҳақида янги маълумотларни ошкор қилганди.