Ўзбекистон | 18:26 / 20.12.2018
5535
4 дақиқада ўқилади

Ҳукумат қарори: “Ўзагросервис” корхоналари молиявий соғломлаштирилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзагросервис” АЖ корхоналарини молиявий соғломлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат машина-трактор паркларининг бир-бирини такрорловчи функцияларини бартараф этиш, уларни молиявий соғломлаштириш ва ташкилий тузилмаларини оптималлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сервис ва механизация хизматларини кўрсатишнинг ягона техник сиёсатини юритиш мақсадида қабул қилинган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 29 майдаги ПҚ-3751-сон қарорига мувофиқ “Автосаноат Агротехсервис” МЧЖ ва “Ўзагросервис” АЖ машина-трактор парклари тизимини оптималлаштириш назарда тутилган;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 18 майдаги 373-сон қарорига мувофиқ тугатилган фермер хўжаликларининг “Ўзагролизинг” АЖ ва “Ўзагросервис” АЖ олдидаги қарздорлик миқдорига аниқлик киритиш ҳамда шу муносабат билан кўрсатиб ўтилган ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан кўллаб-қувватлаш жамғармаси олдида юзага келган қарздорликларини реструктуризация қилишга доир таклиф киритиш белгилаб қўйилган.

“Ўзагросервис” АЖ ва “Ўзавтосаноат” АЖнинг:

а) “Автосаноат Агротехсервис” МЧЖ устав жамғармасидаги “Ўзавтосаноат” АЖ диллерлик ташкилотларига тегишли бўлган улушларини “Ўзагросервис АЖнинг устав жамғармасига “Ўзавтосаноат” АЖ диллерлик ташкилотларининг улуши сифатида бошланғич қийматда бериш ва кейинчалик “Ўзагросервис” АЖ акцияларини бошланғич қийматда жойлаштириш масаласини белгиланган тартибда ташкил этиш;

б) туман “Агротехсервис МТП” МЧЖларининг “Ўзавтосаноат” АЖ диллерлик ташкилотлари олдидаги кафиллик шартномалари асосида амалда тўланган қисми бўйича қарздорликларини ҳисобдан чиқариш бўйича берган таклифларига розилик берилди.

“Ўзагросервис” АЖ, “Кафолат СК” АЖ ва “Агробанк” АТБнинг:

2019 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланиш даражасини янада ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 4 январдаги ПҚ-3459-сон қарорига мувофиқ харид қилинган қишлоқ хўжалиги техникалари учун “Ўзагросервис” АЖ машина-трактор паркларининг гаров билан таъминланмаган мажбуриятлари бўйича “Агробанк” АТБга “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ томонидан тақдим этилган кафилликни суғурта полисларига алмаштириш;

“Ўзагросервис” АЖ машина-трактор парклари “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖнинг гаров билан таъминланмаган мажбуриятлар бўйича кафилликларини суғурта ташкилотлари полисларига алмаштириш билан боғлиқ суғурта хизматлари ҳақини ўз маблағлари ҳисобидан тўлаши таъминланиши тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

“Ўзагросервис” АЖ ва “Ўзагролизинг” АЖнинг туман “Агросервис МТП” МЧЖ, “Агротехсервис МТП” МЧЖ ва “Агротехсервис МТП” МЧЖларининг “Ўзагролизинг” АЖ ва “Ўзмашлизинг” МЧЖ олдидаги лизинг тўловлари бўйича қарздорликларини тўлаш муддатини 2021 йил 1 сентябрга қадар узайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва бош вазир ўринбосари – молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юкланди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид