Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини Нью-Йоркда ўтказади. У енгилмас боксчига қарши рингга чиқади
Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев 2019 йилнинг 23 февралида Нью-Йорк шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, ушбу баҳсда ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасига америкалик енгилмас боксчи Майкл Фокс рақиблик қилади.
Маълумот учун, Шоҳжаҳон шу кунгача профессионал боксда 16 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (15 таси нокаут билан). Фокс эса проф рингда 19 маротаба жанг қилиб, уларнинг барчасида рақибларини таслим этган. Жангларининг 5 тасида у муддатидан олдин ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шоҳжаҳон Эргашев Россиянинг Краснодар шаҳрида навбатдаги жангини ўтказиб, аргентиналик Назарено Гастон Руизни нокаутга учратгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:03 / 26.06.2026
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
00:24 / 02.03.2026