Британия ОАВ Россия ва Украина ўртасидаги «учинчи жаҳон уруши» ҳақида ёзди
Британиянинг The Daily Express нашрида «Учинчи жаҳон уруши: Россия Азовга ракета кемасини жўнатмоқда, у можарога тайёр» сарлавҳали материал пайдо бўлди.
Материалда қайд этилишича, Россия фрегати (соқчи ҳарбий кема) «Москва ва Украина ўртасидаги учинчи жаҳон уруши» фонида Азов денгизи томон ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, минтақадаги мамлакатлар ўртасидаги инқироз очиқ қарама-қаршиликка айланиб кетиши мумкинлиги ҳам истисно этилмаган.
Бундан ташқари, Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг сўзлари келтирилади. Унинг таъкидлашича, кўрсатилган ҳудудда қайд этилган Россия кучлари хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, Қрим кўпригини ҳимоя қилиш учун зарурдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина билан уруш эҳтимоли ҳақида ўз фикрини билдирганди.
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024