10:17 / 22.12.2018
16804

Дунёдаги энг бой одамлар 2018 йилда 511 млрд доллар йўқотди

Фото: Depositphotos

Бу йил дунёдаги энг бадавлат кишилар тахминан 511 миллиард доллар йўқотди, деб хабар қилмоқда Bloomberg.

Қайд этилишича, айни пайтда сайёрадаги энг бой одамларнинг пули 4,7 трлн АҚШ долларига баҳоланмоқда. Бу жаҳон савдосидаги кескин вазият, Америка иқтисодиётидаги пасайиш қўрқуви, шунингдек, бозорлардаги пасайиш билан боғлиқ.

Аниқлик киритилишича, россиялик тадбиркорлар бошқалар билан солиштирганда жуда кўп пул йўқотмаган. Санкция чекловлари, Украина томони билан кескинликлар юзага келганига қарамасдан, уларнинг бойлиги «бироз» қисқарди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Россиянинг Forbes нашрига берган интервьюсида Ўзбекистондаги бизнес ва имкониятлар ҳақида гапирганди.

Top