Спорт | 15:19 / 22.12.2018
29914
2 дақиқада ўқилади

Миржалол Қосимов ОКМК бош мураббийи лавозимида иш бошлайди

Фото: KUN.UZ

ОКМК клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Tribuna.uz хабарига кўра, клубни шу мавсум ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги ғолиблиги сари бошлаб борган Бахтиёр Ашурматов бош мураббий лавозимидан озод этилган. Эндиликда Бахтиёр Азамовичнинг ўрнида «Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимов иш бошлаши кутилмоқда.

Маълумот учун, Олмалиқ клуби 2019 йилда Осиё Чемпионлар лигаси саралашида иштирок этади. Жамоа гуруҳ босқичига ўтиш йўлида 12 февраль куни ўз майдонида Тожикистон чемпиони «Истиқлол»ни қабул қилади. Учрашув ғолиби бир ҳафтадан сўнг Саудия Арабистонида «Ал-Наср»меҳмони бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Қосимов мураббийлигидаги «Бунёдкор» бу мавсумни молиявий қийинчиликлар билан ўтказди. Клуб ноябрь ойи ўрталарида ФИФА талабига кўра 6 очкодан маҳрум қилингач, чемпионат тугашига 2 тур қолганида бронза учун курашдан чиқди ва якунда тўртинчи ўринни эгаллади.

Мавзуга оид