Танзила Норбоева Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига қайта сайланди
Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Бош вазир Абдулла Арипов, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида ўтган тадбирда Қўмитанинг сўнгги беш йиллик фаолияти якунлари сарҳисоб қилинди ҳамда Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи эшитилди. Шунингдек, кун тартибига мувофиқ, Танзила Норбоева беш йиллик муддатга Хотин-қизлар қўмитаси раислигига қайта сайланди, дея хабар беради Kun.uz мухбири.
Тадбирда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида олиб борилган ишлар ҳақида ҳисобот берилди ҳамда келгусида амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳақида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 50 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Улар давлат ва бошқарув идоралари, вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ва фермерлик тармоқларида ижтимоий-маънавий, сиёсий-иқтисодий соҳаларда самарали меҳнат қилиб, мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Уларнинг орасида вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, парламент азолари, маҳаллий ҳокимлик, жамоат ташкилотлари раҳбарлари сифатида фаолият кўрсатишмоқда.
Бироқ бошқа мамлакатлар билан таққослаганда Ўзбекистонда аёл-раҳбарлар кўрсаткичи жуда паст эканига эътибор қаратилди. Бундан ташқари, қатор ташкилотлар раҳбарлари ва хотин-қизлар вакиллари ўзларининг аниқ таклифлари билан чиқишди.
Бош вазир Абдулла Арипов шу ернинг ўзида вазирликлар раҳбарларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва берилган таклифларни амалга оширишга доир тегишли топшириқлар берди.
Мавзуга оид
20:31 / 27.10.2024
Танзила Норбоева набираси билан бирга сайловда овоз берди
16:50 / 25.10.2024
Сенат раиси ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
16:33 / 25.10.2024
Танзила Норбоева МДҲ Парламентлараро ассамблеяси делегациясини қабул қилди
15:55 / 24.10.2024