Трамп ва Эрдўғаннинг суҳбати тафсилотлари ошкор бўлди
АҚШ президенти Дональд Трамп билан суҳбат чоғида унинг туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған Америка ҳукумати курд жангариларини нега қўллаб-қувватлаётганини тушунмаслиги ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда The Washington Post ёзмоқда.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, Трампнинг сўзларига кўра, ИШИД террорчилик ташкилоти мағлубиятга учратилган. Шунингдек, у минтақада нима учун икки мингга яқин америкалик ҳарбий хизматчи борлиги ҳақида савол берган.
«Биласанми, нима? Олавер. Мен кетаяпман», - деган Трамп.
Таъкидланишича, суҳбат борасидаги тафсилотларни АҚШ маъмуриятининг бир неча ходимлари тасдиқлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия АҚШга С-400 бўйича таклиф ҳақидаги хабарларга изоҳ берганди.
Мавзуга оид
00:06 / 06.06.2020
Трамп коронавирусдан 2 млн доза вакцина тайёрлигини маълум қилди
15:47 / 05.06.2020
Twitter Трампнинг Жорж Флойд ўлимига бағишланган видеосини ўчириб ташлади
15:33 / 05.06.2020
АҚШдаги ҳуқуқ ҳимоячилари Трампга қарши даъво қўзғатди
08:24 / 04.06.2020