Жаҳон | 09:12 / 23.12.2018
16747
1 дақиқада ўқилади

Австралияда фанга маълум бўлмаган юзлаб денгиз жонзотлари топилди

Фото: Fraser Johnston

Австралиялик олимлар Тасмания оролининг жанубий соҳиллари яқинида юзлаб янги турдаги денгиз жонзотларини аниқлашди. Тадқиқот инсон таъсиридан ҳимояланувчи ва баланд сув ости тоғлари жойлашган қўриқхона ҳудудларида ўтказилган. 

Олимлар бир ой ичида коралл полиплари, балиқлар ва моллюсклар яшайдиган 45 та сув ости тоғини тадқиқ қилишган. Улар 1,9 минг метргача чуқурликка шўнғишган.

Олимлар экспедиция давомида 60 мингга яқин сурат ва 300 соатдан кўпроқ видеони тасвирга олишган. Улар йиғилган материалларни кўздан кечираётиб, фанга аввал маълум бўлмаган кўплаб жонзотларни учратишган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, улар маълумотларни батафсил ўрганишларига яна бир неча ой керак бўлади, бироқ топилган баъзи жонзотлар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтишди. Жумладан, улар топган янги жонзотлардан энг антиқалари орасида биолюминесцент кальмарлар, арвоҳ-акулалар, скатлар, қисқичбақаларнинг янги турлари бор. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид