Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Чет элга ишлашга кетган одам дангаса эмас” — Бош вазир ишсизлик ҳақида гапирди
“Ҳар бир аёл орзу ҳавас қилиб яшайди, бола-чақам дейди, оиласига бир нарса ташиб, олиб келай, деган ниятда бўлади. Ноиложлик кўп салбий ишларга йўл очади”, — деб ҳисоблайди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов.
22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Бош вазир Абдулла Арипов, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида ўтган тадбирда Қўмитанинг сўнгги беш йиллик фаолияти якунлари сарҳисоб қилинди ҳамда Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи эшитилди.
“Ишлаш учун бошқа давлатга кетиши (аёллар назарда тутилмоқда — таҳр.) нима учун? Чунки биз шу ерда шароит қилиб беролмаганмиз. Имкон қилиб берилмаган. Топган гапимиз шу бўлди: чет элга ишлашга кетган одам дангаса эмиш. У ҳолда дангаса бўлмаган одамга мана шу ерда иш таклиф қил. Кейин бу бошқа гап”, — деди Абдулла Арипов.
Бош вазирга кўра, ишсизликка кураш эълон қилган “айрим қизиқ молиячилар битта штат ўринни уч-тўртга бўлиб ташлаганди”.
“Тўртта, саккизтага бўлиб, 10 минг, 20 мингдан ойлик тўлаб, рўйхатда 8 та иш жойи ташкил этилди. Қоғозда ҳаммаси. Бунақа бўлиши керак эмас. Аёлларга иш ўрни яратиб беришда, у манзилли бўлиши керак”, — деб қўшимча қилди у.
Арипов ҳар бир ҳудуднинг муаммоси, демографик, гендер масаласидаги муаммолар мавжудлигини айтди. Иқтисодиёт тармоғи ҳудуд талабларидан келиб чиқиб, ишларни тўғри режалаштириши лозимлиги таъкидланди. Бош вазир иш ўрин бўлиб, вакант қолаяпти, деганларни танқид қилди.
“Таклиф этилаётган ишга яраша малака сўраляптими? Шунга яраша ойлик борми? Тамға қўйиш осон, ундан аввал дўппини ечиб ўйлаш керак”, — деди у.
Мавзуга оид
16:17 / 31.01.2026
Германияда ишсизлар сони уч миллиондан ошди
22:24 / 28.01.2026
Техник хато Amazon компаниясининг 16 минг кишини ишдан бўшатиш режасини ошкор қилди
20:31 / 13.11.2025
ЮНЕСКО Бош конференция юқори даражада ўтказилгани туфайли Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди
10:03 / 13.11.2025