Ўзбекистон | 08:30 / 24.12.2018
10683
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Тожикистон цементининг асосий импортчиси бўлди

 Жорий йилда Тожикистон 1,3 млн тонна цемент экспорт қилди, бу республикада 11 ой давомида ишлаб чиқарилган умумий ҳажмдан 40%ни ташкил этади, деб ёзмоқда Asia-Plus.

Мамлакат Саноат ва янги технологиялар вазирлиги маълумотларига кўра, Тожикистон цемент заводлари бу вақт ичида 3,5 миллион тонна цемент чиқарган. Республикада бу қурилиш материали тарихда биринчи марта бундай ҳажмларда ишлаб чиқарилди. 2017 йил давомида мамлакатда 3,1 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилганди.

Шу билан бирга, Тожикистонда ишлаб чиқарилган 1,3 миллион тонна цемент январь-ноябрь ойларида қўшни мамлакатларга етказиб берилди.

Хусусан, Ўзбекистонга 738 минг тонна, Афғонистонга 481 минг тонна, Қирғизистонга эса 85 минг тонна экспорт қилинди.

Ҳозир Тожикистонда цемент ишлаб чиқариш билан 13та корхона шуғулланмоқда, уларнинг умумий қуввати йилига 5 миллион тоннани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон импортни кескин кўпайтиргани хабар берилганди.

Мавзуга оид