Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Исроилни террорчиларга хайрихоҳликда айблади
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлининг маълум қилишича, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Анқара террорчилик ташкилоти деб ҳисобловчи Курдистон Ишчи партиясидан бўлган курдларга хайрихоҳ бўлиб турибди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
Шунингдек, вазир Исроил бош вазирида Сурияни ажратиш учун курд муаммосидан фойдаланиб қолиш истаги мавжудлигини айтди. «Сўнгги кунларда Нетаньяху жуда ташвишда, сабаби у террорчилар ёрдамида Сурияни ажратиб юборишни хоҳлаганди», - деди Чавушўғли маҳаллий телеканал эфирида.
Ташқи ишлар вазири сўзларига кўра, айнан шу Нетаньяхунинг Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғанга ҳужумларига сабаб бўлди. 22 декабрь куни Исроил бош вазири ўзининг Twitter-аккаунтида шундай ёзди: «Туркия ва ундан ташқаридаги курд қишлоқларида аёллар ва болаларни ўлдираётган армияга эгалик қилувчи Эрдўған Исроилга ақл ўргатиши керак эмас».
Бундай сўзлар, ўз навбатида, Эрдўғаннинг туркиялик ёшларга айтган гапларига жавоб бўлди. У ёшлар «ўзларини яҳудийлардек тутиши керак эмас», деган. «Ерда ётган одамни уриш мумкин эмас, сабаби сизлар исроиллик яҳудийлар эмассиз. Улар нафақат эркакларни, балки аёллар ҳамда болаларни урмоқда», - деди у 22 декабрь куни Истанбулда бўлиб ўтган тадбирда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Facebook Исроил бош вазирининг ўғлини блоклаб қўйгани, у фаластинликларни «махлуқ» деб атагани хабар берилганди.