Жаҳон | 08:59 / 25.12.2018
10140
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШ иқтисодиётининг “ягона муаммоси” нимада эканлигини айтди 

Фото: EPA

АҚШ иқтисодиётининг ягона муаммоси – Федерал захира тизими (ФЗТ)дир. Бундай фикрни АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда билдирди. 

“Иқтисодиётимизнинг ягона муаммоси – бу ФЗТ. Улар бозорни ҳис қилмайдилар, савдо урушлари ёки кучли доллар зарурлиги ва ҳаттоки демократлар томонидан чегара бўйича баҳслар сабабли ҳукумат ишининг тўхтатилишини тушунмайдилар”, деб таъкидлаб ўтган Трамп. 

Бундан ташқари, Трамп ФЗТни “кучли, бироқ чуқурчага тўпни тушира олмайдиган уқувсиз гольфчига” қиёслади. 

Федерал захира тизими марказий банк вазифасини бажарувчи ва АҚШ банк тизими устидан назорат олиб борувчи мустақил федерал агентлик ҳисобланади. У 12 та федерал захира банкини бирлаштиради. ФЗТ раҳбарини фақат президент ишдан олиши мумкин.

Мавзуга оид