18:39 / 25.12.2018
27412

Васкес Модрични қўпол тарзда ҳақорат қилгани маълум бўлди

«Реал» яримҳимоячиси Лукас Васкес клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалидан жой олган «Ал-Айн»га қарши ўйиндан сўнг, жамоадошига қўпол муомала қилгани маълум бўлди.

Васкес вазиятлардан бирида тўпни оширмагани учун Модричдан ранжиган. У жамоадошининг футболкасидан тортиб: «Лаънати тўпни менга оширсанг бўлмайдими, хорватиялик ташландиқ», деган. 

Эслатиб ўтамиз, 22 декабрь куни ўтказилган баҳсда «Реал» 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, клублар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган эди.

Top