Жаҳон | 16:48 / 26.12.2018
10772
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: 2019 йилда Трамп импичмент хавфи билан тўқнаш келиши мумкин

Фото: Jonathan Ernst | Reuters

2019 йилда АҚШ президенти Дональд Трампни импичмент жараёни кутиб турган бўлиши мумкин. Бу ҳақда CNBC экспертлар фикрига асосан хабар бермоқда.

Хусусан, сармоядорлар ва корхоналар 2019 йилда кутилаётган хатарларга тайёргарлик кўрмоқда. Улар орасида: Федерал захира тизими фоиз ставкалари ошиши ва АҚШ ҳамда Хитой ўртасидаги савдо муносабатларида кескинликнинг кучайиши. Бироқ, келгуси йилнинг муҳим хавфларидан бири бизнес томонидан эътиборга олинмаяпти - АҚШ президенти Дональд Трампнинг эҳтимолий импичменти.

Трампнинг импичменти - 2019 йилдаги «катта хавф», дея ҳисоблайди Сингапурдаги Америка савдо палатаси бошқаруви аъзоси Стив Окун.

«Вашингтонда «шатдаун» юзага келиши мумкин, сабаби президент бундан бошқа ҳеч нарсага эътибор қарата олмай қолади. Менинг фикримча, бу 2019 йил учун катта хавф», - дея қўшимча қилиб ўтди Окун.

Бироқ, импичмент лавозимдан тўлиқ четлатишни англатмайди, дея таъкидланади материалда. Хусусан, январдан бошлаб вакиллар палатасини назорат қиладиган демократик кўпчилик фуқаро, жумладан, АҚШ президентига импичментга олиб келиши мумкин бўлган жиноят бўйича айблов қўйиши эҳтимолдан йироқ эмас. Шундан сўнг ушбу масала сенат томонидан кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ CNN Трамп жиддий хавотирга тушиб қолгани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид