Украина бош прокурори: Керчдаги ҳодиса Россия босқинининг учинчи тўлқини
Украина бош прокурори Юрий Луценко Керч бўғозидаги ҳодисани «Россия босқинининг учинчи тўлқини», деб атади. У бу ҳақда Bild нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, «дастлабки икки тўлқинга» Қрим ярим оролининг Россия билан бирлашуви, шунингдек, Донбассда рўй бераётган воқеалар айланди. Унинг тушунтиришича, Украина ҳудудида ҳарбий ҳолатни жорий этиш тўғрисидаги қарор мамлакатлар чегарасидаги «рус қўшинларининг юқори концентрацияси» билан боғлиқ. Бундан ташқари, бош прокурор сўзларига кўра, 16-60 ёш оралиғидаги россияликларнинг Украинага киришига қўйилган тақиқ шу билан боғлиқки, улар Украинага қарши эълон қилинмаган урушни молиявий ва сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватламоқда.
«Биз улар бу ОАВ томонидан тарқатилаётган тарғибот эртаклари эмас, балки уруш эканлигини ҳис қилишларини хоҳлаймиз», - деди Луценко.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия ОАВ Россия ва Украина ўртасидаги «учинчи жаҳон уруши» ҳақида ёзганди.
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024