Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапур кўчиб ўтиш учун энг яхши давлат деб топилди
Фото: Getty Images
Британиянинг HSBC банки кўчиб ўтиш учун энг яхши мамлакатлар бўйича йиллик сўров натижаларини эълон қилди. Сингапур қаторасига тўртинчи йил рейтингда етакчи бўлди.
Тадқиқот HSBC буюртмаси билан YouGov фирмаси томонидан тайёрланди. Компания бутун дунё бўйлаб 22 мингдан зиёд экспатларни сўровдан ўтказди. Якуний рўйхатда респондентларнинг фикрига кўра ҳаёт учун энг қулай шароитга эга бўлган 31 давлат мавжуд.
Респондентлар уч тоифадаги саволларга жавоб беришди: иқтисодиёт (касб бўйича истиқболлар, иш ҳақи даражаси, тадбиркорлик имкониятлари), турмуш тажрибаси (ҳаёт сифати, уй-жой, маданият ва янги танишлар) ҳамда кўчиб кетиш ва оиланинг яшаши учун имкониятлар - таълим сифати ҳамда болалар ҳақида қайғуриш даражаси:

Экспатларнинг таъкидлашича, Сингапурда юқори даражадаги хавфсизлик, ёқимли тропик иқлим, яхши таълим ва кўп миллатли аҳоли бор. Мигрантларнинг тўртдан бир қисми иш берувчи томонидан мамлакатга жўнатилди (27%), бироқ уларнинг деярли ярми (47%) бу ерда қолишга қарор қилди.
«Сингапур дунёдаги энг кичик ҳудудлардан бирига муҳожир кўришни хоҳлаган барча нарсани бирлаштирди», - дейди HSBC Expat раҳбари Жон Годдард.
Таъкидланишича, экспертларни айниқса бир ҳолат ўзига жалб қилмоқда - Сингапур туб аҳоли бўлмаган болалар учун дунёда энг яхши таълим тизимига эга мамлакатлардан биридир. Шу тариқа, экспат фарзанди бу ерда ўзини уйдагидек ҳис этолмаслигидан хавфсирамай, оиласини олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид
20:02 / 01.02.2026
Россиянинг Олтой ўлкасида мажбурий меҳнат қилиб келган тўрт нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
20:03 / 29.01.2026
Россияда мигрантлар сони 10 фоизга камайди, бунинг сабаблари айтилди
18:18 / 29.01.2026
Туркияда 3 йил доимий яшаган ўзбекистонликларга иш рухсатномаси берилиши мумкин
17:50 / 27.01.2026