Қорақалпоғистонда мансабдорлар ўлими билан тугаган ЙТҲ тафсилотлари маълум қилинди
27 декабрь куни соат 08:35ларда Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳайдовчиси О.К. ўзининг бошқарувидаги оқ рангли, давлат рақами 95 665 ХАА бўлган Nexia-3 русумли хизмат автомашинасини бошқариб бораётиб, Хўжайли тумани, «Амударё» ОФЙ ҳудудидан ўтувчи, А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 810-811 километрида бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўсиққа урилган ва йўл транспорти ҳодисаси содир этиши натижасида 4 киши ҳалок бўлди.
Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz га хабар беришича, йўл транспорт ҳодисаси натижасида автомашинада ёнғин келиб чиққан. Машина ичида бўлганларнинг барчаси, ҳайдовчи Қ.О., йўловчилар Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Р.Х., «Туямўйин Нукус» ДУК бошқарма директори ўринбосари Т.З. ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши умумий бўлим етакчи мутахассиси А.Д. воқеа жойида вафот этган.
Аниқлик киритилишича, ёнғин автомашинага ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида келиб чиққан.
Воқеа жойига Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, Хўжайли туман прокурори ва бошқа тергов-тезкор ходимлари чиқиб, кўздан кечирилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вафот этган фуқаролар Қ.О., Р.Р., Т.З. ва А.Д. мурдаларига суд-тиббий экспертизаси ва ДНК экспертизалари тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024