Ўзбекистондан 5та гол ўтказган дарвозабон АПЛда тенгсиз пенальтичи бўлиб турибди
АПЛ 20-туридан ўрин олган «Кардифф» - «Лестер» ўйинида уэльсликлар жамоаси дарвозабони Нил Этериж «Лестер» футболчиси Жеймс Мэдисоннинг пенальтисини қайтаришга эришди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.
Бу филиппинлик посбоннинг АПЛнинг жорий мавсумида қайтарган учинчи пенальтиси бўлди. Этериж бу борада яққол етакчи бўлиб турибди. Дарвозабон АПЛнинг дастлабки икки турида ҳам пенальтиларни қайтарганди.
Этериж пенальтисини қайтарган футболчилар ижтимоий тармоқларда алоҳида муҳокама қилинмоқда. Гап шунчаки, филиппинлик дарвозабонга 11 метрли нуқтадан гол уролмаган барча футболчилар АҚШ президентлари билан адаш ҳисобланади.
1-турда Этериж «Борнмут» ҳужумчиси Каллум Вильсоннинг пенальтисини қайтарганди. Вильсон АҚШнинг 28-президенти Вудро Вильсон билан фамилиядош. Вудро Вильсон 1913-21 йилларда АҚШ президенти бўлган.
АПЛнинг 2-турида Этериж яна пенальти қайтарди. Бу гал унинг «жабрдийдаси» «Ньюкасл» ҳавбеки Роберт Кеннеди бўлади. Кеннеди АҚШнинг машҳур 35-президенти Жон Фицджералд Кеннедининг (1961-63 йилларда президент бўлган) фамилиясидир.
20-тур ўйинида Этерижга пенальтидан гол уролмаган Жеймс Мэдисон эса АҚШни 1809-17 йилларда бошқарган мамлакатнинг 4-президенти Жеймс Мэдисон билан айнан адаш ҳисобланади.
Таъкидлаш жоиз, Нил Этериж Филиппин терма жамоаси билан Осиё Кубогига бормайдиган бўлди. Баъзи манбаларда ёзилишича у ўз хоҳишига кўра мусобақада қатнашмасликни маъқул кўрган, бу билан дарвозабон бор эътиборни клубдаги фаолиятига қаратмоқчи.
Этериж ўз вақтида Филиппин терма жамоаси сафида бир қанча ўйинларда майдонга тушган. Жумладан, Ўзбекистонга қарши ўйинда ҳам. 2015 йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон ЖЧ-2018 саралаш ўйинида меҳмонда Филиппинни 5:1 ҳисобида мағлуб этганди. Одил Аҳмедов битта, Игорь Сергеев ва Сардор Рашидов иккитадан гол урган ўша ўйинда Филиппин дарвозасини айнан Нил Этериж қўриқлаганди.
Мавзуга оид
22:16 / 11.11.2024
Филиппинга «Торажи» тўфони ёпирилди
17:55 / 10.11.2024
Хитой Филиппиннинг денгиз зоналарига оид қонунига жавобан патрулликни кучайтиради
13:10 / 29.10.2024
Филиппинда «Трами» тўфони туфайли 5,7 млн киши уйини ташлаб кетди
20:34 / 27.10.2024