Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 2018 йилнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи эълон қилинди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси спорт журналистлари ва мухлислар ўртасида сўровнома ўтказиш орқали 2018 йилнинг энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлади.
Овоз бериш жараёни якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ва Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клуби яримҳимоячиси Одил Аҳмедов Ўзбекистонда 2018 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Сўровномада иккинчи ўринни «Локомотив» ҳужумчиси Марат Бикмаев эгаллаган бўлса, БААнинг «Шаржа» жамоаси яримҳимоячиси Отабек Шукуров ва шу ой Жанубий Кореянинг «Сеул» клуби билан шартнома имзолаган Икром Алибоев юқори учликка якун ясаб берди.

Мураббийлардан эса Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров энг кўп овоз тўплади. Ундан кейинги ўринлардан мос равишда «Бунёдкор»нинг собиқ бош мураббийи Миржалол Қосимов ва «Локомотив» устози Андрей Фёдоров жой олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ПФЛ томонидан Суперлигада йил лауреатлари тақдирланган, унга кўра «Пахтакор»нинг бразилиялик ҳужумчиси Тиаго Безерра Ўзбекистон чемпионатида йилнинг энг яхши футболчиси, «Локомотив» бош мураббийи Андрей Фёдоров йилнинг энг яхши мураббийи деб эътироф этилган эди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026