Хитойлик ўқувчилар мактабга GPS ўрнатилган "ақлли"либосларда қатнайдиган бўлишди
Хитойда мактаб ўқувчиларига уларнинг қаерда эканликларини кўрсатиб турадиган GPS узаткич ўрнатилган либослар берилмоқда.
Ушбу либослар ёрдамида мактаб раҳбарияти ўқувчининг қаерда эканлигини билиб туради. Айрим "ақллилар" кузатувчиларни алдашига йўл қўймасликлари учун мактабга кириш дарвозасига қиёфани таниш ускунаси ўрнатилган. Дарсдан қочишнинг мутлақ имкони йўқ, чунки GPS-микрочип ўқувчининг қаерда эканлиги ҳақида шу заҳоти маълум қилади. Ақлли либос шунингдек, ўқувчининг дарс вақтида ухлаб ўтиргани ҳақида ҳам хабар бериши мумкин.
The Global Times газетасининг хабар беришича, ақлли либослар Guizhou Guanyu Technology компанияси томонидан тайёрланган бўлиб, у 105 даражагача иссиқ сувда 500 марта ювилиши мумкин. Ўқувчилар либосдаги қиёфани таниш ёки бармоқ изларини аниқлаш тизими орқали мактаб ошхонасида тўловларни амалга оширишлари ҳам мумкин бўлади.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023