Жаҳон | 17:18 / 07.01.2019
8750
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШ дипломатларига «акустик ҳужумларда» чигирткалар изи топилди

Фото: Yamil Lage/Agence France-Presse/Getty Images

2016 йилда Кубага сафар давомида АҚШ дипломатларига «акустик ҳужум»лардан бирининг ёзувида аслида жуда катта қора чигиртканинг овози бўлган. Олимлар шундай хулосага келишди, деб ёзади The New York Times газетаси.

Хусусан, 2016 йил ноябрида америкалик дипломатлар доимий ва ғалати товушлар ҳақида шикоят қилишган. Кейинчалик дипломатларда бош оғриғи, қайд қилиш ва эшитиш қобилиятининг йўқолиши каби аломатлар пайдо бўлди. Тахминан йигирмага яқин дипломатни текширувдан ўтказиш бош мия чайқалиши ва бошқа жароҳат белгиларини кўрсатди, шундан сўнг АҚШ дипломатларига «акустик ҳужум» версияси пайдо бўлди.

NYT’нинг таъкидлашича, ОАВда халқаро можаро фонида дипломатлар томонидан олинган ва Associated Press агентлиги томонидан эълон қилинган аудиоёзув кенг тарқалди. Берклидаги Калифорния университетидан бўлган Александр Стаббс ва Англиядаги Линкольн Университети ходими Фернандо Монтеалегренинг хулосасига кўра, аудиоёзувдаги товушлар қора чигирткаларга тегишли. Уларнинг огоҳлантиришича, бу хулосалар дипломатлар ҳужумга учрамаган, дегани эмас.

Мавзуга оид